• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан ўтган бир йилда 6,5 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Бу ҳақда банкнинг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда юртимизда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳаларини ишга тушириш бўйича қилинган ва қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хабарингиз бор, Банк ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилган.

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди”, дейди  “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Ойбек Воҳидов. 

Матбуот анжумани давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов банк томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди. 

Унга кўра, банк томонидан янгича тизимда ривожланган давлатлар ижобий тажрибаларини амалиётга жорий қилиш мақсадида Европа Тикланиш Ва Тараққиёт Банки, Осиё Тараққиёт Банки, KPMG халқаро экспертлари жалб қилингани билдирилди.

Кичик бизнесни молиялаштириш ҳамда кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш, ходимлар малакасини ошириш бўйича Россия Сбербанки ва Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси ва “МСП Банк” билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. 

Бизнес вакиллари  учун 8 турдаги молиявий маҳсулот ва 12 та консультатив хизматлар ишлаб чиқилди. 

Тадбиркорларни ўқитиш дастури ишлаб чиқилди ва ушбу жараёнларда Европа Тикланиш Ва Тараққиёт Банки, Япониянинг Ямагата универститети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. 

Тадбиркорларни ўқитиш уларга молиявий консультатив хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ва хизматларни сотиш, инвестицияларни жалб қилиш имконини берувчи онлайн бизнес платформа ишлаб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2024 йил 1 январ ҳолатига банкнинг умумий капитали 3  трлн. 180 млрд. 200 млн.сўмни ташкил этган бўлса, устав капитали 1 трлн. 856 млрд. 800 млн. сўмни, банкнинг активлари 27  трлн 62 млрд 900 млн. сўмни ташкил этди.

Депозитлар миқдори 6,7% фоизга ўсиб 9 трлн. 418 млрд 700млн. сўмни ташкил этди. Шундан қисқа муддатли 1 трлн. 348 млрд. 900 млн. сўмни, узоқ муддатли 8 трлн. 69 млрд 700 млн.сўмдан иборатдир.

Ҳисобот санасига 3 трлн.  691 млрд. 300 млн. сўм даромад олинди. Банкнинг соф фойдаси 236 млрд. сўмни ташкил қилди. 

Ҳисобот даврида банкнинг жами мижозлар сони – 1 581 477 тага етди. Шундан жисмоний шахслар – 1 517 617 тага, юридик шахслар - 63 860 тага етди.

Банк томонидан 2023 йилда 6,5 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари давомида тасдиқланган баёнлар ва бошқа ҳудудий дастурларга асосан 2023 йилда 433 та лойиҳаларга 1 трлн. 465,5 млрд. сўм (шундан, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 171 та лойиҳага 482 млрд. 300  млн. сўм) миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, жами 2 трлн. 200 млрд. 200 млн. сўмлик (шундан, банк кредити 1 128,3 млрд. сўм) 425 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 5 036 та янги иш ўринлари яратилди.

2023 йил якуни билан банк томонидан 163 млн. 700 минг  АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари маблағлари жалб қилинди.

Банк томонидан барча манбалар ҳисобидан 1 трлн.  250 млрд. сўм миқдорида  ипотека кредитлари ажратилди.

Ўтган йилда банкка ISO 37001:2016 – “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти” жорий қилингани тасдиқланиб, халқаро ва миллий сертификатлар топширилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. 

Матбуот анжумани сўнгида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. 

Ўхшаш янгиликлар