• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ренессанс кино уйида Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали Васийлик кенгаши йиғилиши ўтказилди. Унда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, агентлик директори ўринбосари Алишер Хаджаев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева, БДКИ Тошкент филиали директори ва проректорлари, таълимни мувофиқлаштириш бўлими вакиллари қатнашди.

Анжуманда БДКИ раҳбариятидан ректор Владимир Малишев, проректор Игор Коротков, институт деканлари Елена Магар, Лилия Ланина, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббоев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шоҳрух Далиев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Давруков Фахриддин, Туризм қўмитаси ва Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари Зоом платформаси орқали иштирок этди.

Тадбирда филиал фаолияти ҳамда 2024–2025 ўқув йилига мўлжалланган дастур кўриб чиқилди. Шу билан бирга, ўқув йили бўйича қабул режаси таҳлил қилиниб, Кинематография агентлиги томонидан таклифлар берилди.

Кенгаш давомида миллий кинематография дарғалари Али Ҳамроев, Элёр Ишмуҳаммедов, Оделшо Агишев ва Рустам Саъдуллаевлар сўзга чиқиб, ёш ижодкорларга катта умид билдириб, келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилади.

Шунингдек, видеоконференс-алоқа кўринишидаги тадбирда БДКИ ректори Владимир Малишев сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр билдирди, шунингдек, институт ва талабалар фаолиятига омад тилади. Студентлар ҳам мамнуният билан ўзбек кинематографиясига сифатли филмлар тақдим этишларини таъкидлашди.

Тадбир якунида Бадиий кенгаш томонидан ўтказилган питчингда ғолиб деб топилган 9 та лойиҳа муаллифлари, БДКИ талабаларига сертификатлар топширилди.

Ўхшаш янгиликлар