• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.9°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.У. ўзига тегишли бўлган нотурар объектда ташкил этган яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 100 литр қўлбола ёғ, 2 360 кг чигит, 5 дона электр двигател ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар