• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.

Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар шифохонасига ётқизилган. Боланинг бош миясига қон қуйилгани сабабли реанимация бўлимига ўтказилиб, сунъий нафас аппаратига уланган. 

Шифокорлар унинг аҳволи ҳақида ота-онасига ахборот бериб турган. 17 апрель куни аҳволи оғирлиги сабаб болада биологик ўлим кузатилган. Буни эшитган боланинг отаси эса шифокорни урган.

“Отасига айтганимдан кейин, отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Хушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман”, — дейди 47 ёшли жарроҳлик бўлими бошлиғи.

Шифокорга калламиянинг ёпиқ шикасти, бошмия чайқалиши, чап кўз қовоқлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган. У ҳозирда қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказида даволанмоқда.

“Менинг болам ўлганини айтмай туриб улар ўзлари бошлади муаммони. Эрим асабийлашиб бир мушт уриб юборди, бошқа куч ишлатганлари йўқ, фақат кўтара олмадилар”, — деди боланинг онаси ва шифокордан “тўғри тушуниш”ни сўради.

Калтакланган шифокор фарзандини йўқотган ота-онага ҳозир жуда қийин экани боис ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганини айтган.

Шу сабабли текширув ҳаракатлари бошланмаган, аммо ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБнинг қаттиқ назорати остида, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар