• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Актриса Анжелина Жоли Wall Street Journal нашрига “Малефисента” фильмининг учинчи қисмида суратга тушишини айтди.

Актриса фильм устида бошқа лойиҳалар, жумладан, продюсерлик ва модалар уйини очиш билан параллел равишда ишлашини айтган.

“Оскар” совриндори сюжет тафсилотларини, ҳамкасбларидан қайси бири билан экранга чиқишини ошкор этмаган.

Анжелина Жоли ушбу фильмнинг аввалги қисмларида чексиз кучга эга ёвуз сеҳргар ролини ўйнади.

У билан бирга фильмда Эль Фаннинг, Харрис Дикинсон, Сэм Райли, Имельда Стонтон, Джуно Темпл ва бошқалар ҳам суратга тушган.

Ўхшаш янгиликлар