• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Instagramʼдаги саҳифасига исм-шарифи Мадина Шамсутдинова деб ёзилган аёл Equinox машинасини Ангрен шаҳри Гурум маҳалласи кўчаларида соатига 156 км тезликда бошқаргани ва ҳолатни видеога олиб Instagramʼдаги саҳифасига жойлаган.


Орадан кўп ўтмай аёл ўз саҳифасидан Equinox машинасида тез юргани ва телефондан фойдалангани тасвирланган видеоларни ўчириб ташлади.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, Equinox машинаси ва уни жуда катта тезликда бошқарган аёл топилган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилган.

ЙҲХБ ўз Теlegram-каналида эълон қилган видеода аёл машинани аҳоли пунктларида соатига 157 км тезликда бошқариш мумкин эмаслигини билмаслигини таъкидлаган.

Ўхшаш янгиликлар