
Қандай ҳолларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш рад қилинади?
Қуйидаги ҳолларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш рад қилинади:
- ариза берувчи томонидан сўровномада кўрсатилган маълумотлар нотўғри эканлиги аниқланганда;
- ариза берувчининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича амалий ҳамда назарий имтиҳонни муваффақиятли топширганлик факти тасдиқланмаганда;
- ариза берувчи томонидан тегишли йиғим тўланмаганда.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.