• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, жами 33 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Ўхшаш янгиликлар