• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида бир эркак 25 ёшли хотинини таёқ билан уриб, кейин бўғиб ўлдирган. Аёлнинг ҳимоя ордери ҳам бўлган экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Аёлнинг жасади ота-онасининг уйида топилган, у эри билан яна бир жанжалдан кейин ота уйига кетиб қолган. Бундан олдин, Millar репортажида айтилишича, аёл ўзини турмуш ўртоғининг ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун ҳимоя ордерини олишга муваффақ бўлган. 

Эркак вақти-вақти билан жанжал чиқариб турган. У аёлнинг уй юмушларини бажаришидан қониқмаган, шунингдек, ижтимоий тармоқларда профиллари мавжудлиги сабабли уни рашк қилган.

Фожеали кунда у хотинининг бошига таёқ билан бир неча марта урган ва кейин бўғиб ўлдирган. Буларнинг барчаси уларнинг умумий ёш фарзанднинг   кўз олдида содир бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одаи ўлдириш) бўйича иш қўзғатилган. Вилоят прокуратураси тергов ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Қўқон шаҳрида маст одам хотинини пичоқ билан бир неча марта уриб ўлдирган.


Ўхшаш янгиликлар