• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонда июль ойи ҳарорат пасайиши билан бошланди. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида синоптиклар қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқни ваъда қилмоқдалар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бугун тушдан кейин республикада ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метрни ташкил қилади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг тўзон кузатилади. Ҳарорат 30-35 даражани ташкил қилади.

Пойтахтда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол секундига 5-10 метрни ташкил қилади, секунидига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31-33 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ, шунингдек, сел-тошқин ҳодисалари бўлиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метр бўлади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача тезлашади. Ҳарорат 21-26 даражани ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар