• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Юнусободдаги ёмон йўл туфайли тез ёрдам машинаси бемор болагача ета олмаган. Икки ҳафтада бу ерда тўртта тез ёрдам машинаси ботиб қолган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мазкур шов-шувли ҳодиса ҳақида пойтахдаги тез ёрдам хизмати фельдшери Злата Ғофурова сўзлаб берган.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда тез ёрдам ходимлари барча чақирувларга улгуриш учун тушлик, кечки овқат ва уйқуни билмасдан ишда қолиб кетишмоқда. Бироқ, уларга   яна бир жиддий тўсиқ - ёмон йўллар   халақит бермоқда.

“Юнусободдаги Лайлакобод маҳалласи, ҳайвонот боғи олдида юз берган   воқеа ҳақида айтмасам бўмайди. Бу йўлдан тез ёрдам машинаси умуман ўта олмайди. Икки ҳафтада у ерда тўртта машина ботиб қолган. Кеча шифокор 800 метрни ёмғир пайтида пиёда ўтишга мажбур бўлди. Ахир шифокорлар енгил   пойабзалда юришади, зеро бировнинг хонадонига осонликча ва тезда кириб бориш лозим”, -   деб ёзмоқда у.

Ўша куни кечқурун тез ёрдам 1 яшар боланинг ёнига шошилаётган бўлган. Машинаси йўқлиги боис, боланинг ота-онаси тез ёрдамни қарши ололмаган. Оқибатда ботиб қолган тез ёрдам шифокори беморни қутқариш учун   ёмғирли шароитда лойли йўлдан пиёда боришга мажбур бўлган.

“Ўша тунда қор ёғаётганди. Ҳайдовчи ва шифокор ботган машинада тунашган. Тушликсиз, кечки овқатсиз ва ҳожатхонасиз   машинада бўлишни тасаввур қилаяпсизми? Пиёда бориш – ҳеч қандай ақлга сиғмайди”, - дея якунлади Злата.

Юнусобод тумани ҳокимлиги бу муаммони назоратга олиб, ечимини топишига умид қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар