• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзгидрометдан шошилинч хабар тарқалган. Ўзбекистонда шамол кучайиши, ёмғир ва ҳаттоки қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Жорий йилнинг 28-29 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда”, - дея хабар бермоқда синоптиклар. 

28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:

  • 28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;

  • 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;

  • 29 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, 28-29 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар