• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шу кунларда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Хива шаҳарларида мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Глобал ёшлар фестивали ўтказилмоқда. Асосий тадбирлар 2024 йилда МДҲнинг ёшлар пойтахти деб эълон қилинган Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Глобал ёшлар фестивали Ўзбекистонда 2024 йил 26-30 июнь кунлари бўлиб ўтади.

МДҲ-2024 ёшлар пойтахтига айланган Тошкент шаҳрида ўтказилган фестивал доирасида ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича илмий-амалий анжуман, ёшлар парламентлари йиғилиши, Ҳамдўстлик мамлакатларидан келган ёш тадбиркорлар иштирокида бизнес-марафон, ёш китобхонлар танлови ва шахмат бўйича турнир ўтказилади.

Фестивалнинг барча тадбирлари Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади, унинг кираверишида 2024 йил 15 апрел куниь Тошкент МДҲнинг ёшлар пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан махсус монумент очилган.

Расмий қисмдан ташқари, Глобал ёшлар фестивали иштирокчилари учун кўп қиррали кўнгилочар ва маданий дастур тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши қарори билан 2024 йилда МДҲ ёшлар пойтахти мақоми Тошкентга берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар