• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликларга сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалар узоқ дам олиш кунлари бошланишидан олдин берилади. Пенсия жамғармаси пулларни 1 сентябрга қадар ўтказиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, Мустақиллик куни мамлакатда 1-4 сентябрь кунлари нишонланади. Бу вақтда банклар фаолият кўрсатмайди. Илгари, бу байрамда пулсиз қолган пенсионерлар учун катта муаммо туғдирарди, чунки пенсия ҳар ойнинг биринчи санасидан кейин ўтказиларди. Яхшиямки, бу гал муаммо ҳал қилинган.

"Мустақиллик байрами арафасида кекса фуқаролар, пенсионерлар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш учун пулини банк картасига оладиганларга пенсия ва нафақалар 1 сентябрга қадар кўчириб берилади", - дея қайд этмоқда Пенсия жамғармаси.

Бироқ, пулини нақд шаклда оладиганларга тўловлар 5 сентябрдан бошлаб берилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар