• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистонга келган пайтида ПЗР-таҳлилининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотнома муддати 48 соатдан ўтган йўловчилар экспресс-тест топширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 25 январдан бошлаб аэропортларга келиб тушган йўловчиларнинг   барчаси учун COVID-19га қарши экспресс-тестдан ўтказиш мажбурияти бекор қилинди. Бу тартиб   15 январда жорий қилинганди.

Бироқ, Махсус комиссиянинг 24 январдаги қарорига асосан, Ўзбекистонга келган пайтида ПЗР-таҳлилининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотнома муддати 48 соатдан ўтган йўловчилар бундан мустасно. Бу тоифадаги йўловчилар қўнган аэропортида экспресс-тест топширишлари шарт.

Тест топшириш учун тўлов миқдори 5 доллар қилиб белгиланган. Гувоҳномаси бўлган талабаларга 50 фоизлик чегирма берилади. 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари учун таҳлил бепул. Икки ёшгача бўлган болалар таҳлилга тортилмайди.

Ўхшаш янгиликлар