• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда талабаларни магистратурага қабул қилиш тизими ўзгармоқда. Асосий ўзгаришлар қабулнинг йилига икки марта амалга оширилиши ва имтиҳонлар бекор қилинишидан иборат. Бу ҳақда президент қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Янги қоидаларга кўра, давлат ОТМларнинг магистратурасига қабул қилиш бакалаврнинг ўртача баллари ва чет тилидан сертификатнинг баллари асосида қўшимча имтиҳонсиз баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Магистратурага қабул йилига икки марта - август ва январь ойларида ташкил этилади. Хусусан,

  • август ойида-давлат гранти ва пуллик шартнома асосида жорий ўқув йили учун тасдиқланган қабул параметрларига мувофиқ;

  • январь ойида-биринчи қабул натижалари бўйича тўлдирилмаган жойларга, шунингдек, қабул параметрларига мувофиқ суперконтракт асосида.

Суперконтракт миқдори олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда ҳар бир талаба учун ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, 2021/2022 ўқув йилида қабул қилинган ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасида тўлов–контракт асосида таҳсил олаётган аёллар учун 2022/2023 ўқув йили шартнома тўлови бюджет ҳисобидан тўлиқ қопланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар