• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда фуыаролар 12 та археологик ёдгорликни вайрон қилиб, давлатга миллиардлаб сўм зарар етказган. Жиноятчиларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, прокуратура маданий мерос агентлиги билан биргаликда текширувлар ўтказган ва бир қатор қонунбузарликларни аниқлаган.

Қашқадарёда "Кофиртепа-2", "Бештерактепа" ва "Хонтепа" ёдгорликлари қисман йўқ қилинufy. Жиззахда “Томошатепа-2” ёдгорлиги ҳудудида ҳожатхона, “Қоратепада” эса иссиқхона қурилган.

Сирдарёда Ҳашартепа" маданий мерос обектининг бир қисми ҳожатхона ва ҳаммом қуриш учун қазилган. Навоий шаҳрида "Ғазғонтепа" ёдгорлиги устига антенна ўрнатилган, "Нонвойлартепа-2", "Калтепа" ва "Ясилтепа" археологик ёдгорликларида эса одамлар хўжалик биноларини жойлаштиришган.

Тошкент вилоятида ҳожатхона қурилиши учун “Номсизтепа-1” ёдгорлиги қисман бузилган, “Номсизтепа-2” ёдгорлиги бир қисми эса иссиқхона қуриш учун ўзлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар