• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев кеча "Ўзбекистон — Туркманистон" эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, у Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашади. Ҳудуд ичида фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилади.

У ерда товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, ташиш ва бошқа замонавий хизматлар учун инфратузилма ташкил этилади. Зонага кирувчи бино ва иншоотлар тадбиркорлик субектларига онлайн-аукцион асосида тақдим этилади.

Тадбиркорлар учун божхона, солиқ, сертификатлаштириш, фитосанитария, ветеринария ва транспорт хизматларини кўрсатувчи "Ягона дарча" маркази очилади. Шунингдек, банк хизматлари ва валюта айирбошлаш шохобчалари, меҳмонхоналар, тиббиёт пункти ва бошқа инфратузилмани жиҳозлаш вазифаси юклатилган.

Хорижий давлатлар фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бу ерга алоҳида назорат-ўтказиш пункти орқали киришлари мумкин бўлади. Зона ичида фуқаролар ва транспорт воситалари эркин ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамизки, бу йил Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида "Марказий Осиё" саноат мажмуаси қурилиши бошланади.

Ўхшаш янгиликлар