• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.3°C
Detail image

Ўзбекистон божхоначилари келиб тушаётган жўнатма эгаларини аудио ва видео алоқа орқали аниқлаш тизимини йўлга қўйишган. Бунинг сабаби шундаки, айрим виждонсиз тадбиркорлар шахсий фойдаланиш баҳонасида мамлакатга маҳсулотларни олиб киришнинг фирибгарлик схемаларидан фойдаланишмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Илгари хабар берганимиздек, бир гуруҳ фирибгарлар ўзбекистонлик фуқароларнинг паспорт маълумотларига жўнатмаларни расмийлаштиришмоқда. Энг қизиғи, фуқароларнинг ўзи бундан хабарсиз. Қолаверса, вафот этган кишиларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланиш ҳолатлари учрайди. Биргина 2022 йилнинг бошидан буён 200дан ортиқ фуқаро номига 1.4 миллиард сўмлик курьерлик жўантмаларининг ноқонуний олиб кирилиши аниқланган.

“Бу каби ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аудио ва видео алоқа орқали номига жўнатма келиб тушадиган фуқароларнинг хабардорлигини аниқлаш тизими жорий қилинди. Ҳақиқатан ҳам номига жўнатма келган фуқароларнинг товарлари қонун билан белгиланган божсиз киритиш меъёрларига мувофиқ божхона назоратидан ўтказилиб, манзилга етказиш учун ташкилот вакилига топширилади”, - дея қайд этмоқда Давлат божхона қўмитаси.

Ўхшаш янгиликлар