• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандлик ўсмир бола маиший техника ва телефонларни бепул тарқатиш акцияси ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиб, 28 кишининг пластик картасидан пул ўғирлаган. Бу ҳақда ИИВ маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Сурхондарё вилояти Бандиҳон туманида яшовчи фуқаро ички ишлар иборасига ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжери орқали “Техномарт Акция” номли профиль эгаси “Самсунг А-72” русумли телефон аппаратини ютиб олдингиз деб айтган ва етказиб бериш учун арзимас пул сўраган. Шу тариқа, фирибгар фуқаронинг картасида бўлган жами 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ечиб олган.

Суриштирув ишлари давомида мазкур шахс бундан ташқари яна 27 нафар фуқарони алдагани аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи 17 ёшли ўсмир   бу ишга қўл ургани эканлиги юзага чиққан.

Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар