• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Ясмина Хусниддинова Витебскда бўлиб ўтаётган "Славян бозори" санъат фестивали доирасида ташкил этилган халқаро болалар мусиқа танловининг Гран-присини қўлга киритган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мукофотни Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ўзи "Славян бозори" халқаро санъат фестивалининг очилиш маросимида Ясминага топширган. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз телеграм каналида маълум қилган.

  

"Ясминанинг қариндошлари, ўқитувчилари, Тошкентдаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасини ушбу муваффақият билан чин қалбимдан табриклайман! Ясминага ўқиш ва ижодий фаолиятида катта муваффақиятлар тилайман", - дея таъкидлади вазир.

Маданият вазири Ўзбекистонда Ясмина сингари кўплаб иқтидорли болалар борлигини, улар келажакда нуфузли халқаро танловларда мамлакатимизни улуғлашга муносиб ҳисса қўшишини таъкидлаган.

Аввалроқ ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари "Ҳамдўстлик болалари" IX халқаро маданий-маърифий форумида иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Ўхшаш янгиликлар