• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Тошкентда интеллектуал ўйинлар шахарчаси қурилади. У “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда жойлашади. Бу ҳақда президент қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Объект қурилиши учун Мирзо-Улуғбек тумани "Дўстлик" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан уч гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда "Заковат" интелектуал клуби учун алоҳида бино ҳам қурилади.

Пойтахт ҳокимлигига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлаб олинган ер участкасининг амалдаги эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилардан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиш, икки ой муддатда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш топширилган.

Шаҳарчани қуриш ва жиҳозлаш харажатлари олий таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ва Тошкент маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Объект қуриб ишга туширилгач, оператив бошқариш ҳуқуқи билан Ёшлар ишлари бўйича Агентликка   бепул топширилади.

Ўхшаш янгиликлар