• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image

Ташқи ишлар вазирлиги Россияда бўлиб турган ўзбекистонликлардан Украинадаги воқеалар туфайли хавотирга тушмасликни сўрамоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ўзбекистон фуқароларини, жумладан Россиянинг Украинага туташ ҳудудларида жойлашган ОТМ талабаларини хавотирга сабаб ва асослар йўқлиги ҳақида хабардор қиламиз", - дейилмоқда вазирлик баёнотида.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, шунингдек Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консуллиги Россия Федерацияси тегишли вазирлик ва идоралар билан яқин ва доимий алоқада бўлиб турибди. Фуқароларимизга нисбатан бирор-бир таҳдид юзага келган тақдирда, ўз вақтида тегишли чоралар кўрилади.

Зарурият туғилганда фуқароларимиз қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

  • Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;

  • Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консуллиги: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси бу мамлакат ҳудудини тарк этмоқчи бўлган фуқаролар рўйхати ва эвакуация режасини тайёрлаётгани ҳақида маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар