• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанддаги туғруқхонада аёл вафот этган, мазкур ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга қадар теширув ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“28 май куни Каттақўрғонда яшовчи 33 ёшли аёл ҳомиладорликнинг 38-39 ҳафтаси билан маҳаллий туғруқхонага олиб келинган. Унга “ҳомиланинг тос қисми номутаносиблиги, ҳомиланинг бачадондан ташқари ҳолати” ташҳиси қўйилган”, - дея қайд этмоқда прокуратура.

Қариндошларнинг розилиги билан 29 май куни соат 2.00 да туғруқдаги аёл фавқулодда операция қилинган, ҳомила кесиш йўли билан олинган. Операциядан кейин бола (ўғил бола) ва онанинг аҳволи қониқарли бўлиб, улар туғруқхонада шифокорлар назоратида бўлишган.

Саккиз кундан сўнг, 6 июнь куни соат 15.10 да аёлнинг тоби қочган, у “ ўткир ўпка юрак етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги” ташхиси билан жонлантириш бўлиига ётқизилган. Бироқ, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, аёл вафот этган.

Ўлим сабабларини аниқлаш учун ушбу ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси ва хизмат текшируви тайинланган. Вилоят прокуратураси ҳам терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар