• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Самарқандда арқон йўллари тармоғи барпо этилади. 

Ушба лойиҳани амалга оширмоқчи бўлган хусусий компания вакилининг сўзларига кўра, арқон йўллари шаҳарнинг барча йирик диққатга сазовор жойларини боғлаб, сайёҳларга тарихий жойлар ўртасида қулай ва тезкор саёҳат қилиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, шаҳар атрофида айланма аркон йўли ҳам ишга туширилди режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, 2019 йил сентябр ойида инвесторлар Самарқанднинг Марказий қисмида арқон йўли лойиҳасини тақдим этишган. Унинг узунлиги 5,5 км дан ошиб, Университет булвари, Регистон ансамбли, Афросиёб шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва ундан кейин эшкак эшиш каналини ўз ичига олган тарихий зонадан ўтиши керак эди.

Бироқ, маҳаллий ва халқаро экспертлар билан маслаҳатлашгандан сўнг, лойиҳа ишга туширилмади, чунки у шаҳарнинг тарихий қисмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Самарқанд вилоятида афсонавий Ҳазрат Довуд ғорига арқон йўли қурилиши бошланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар