• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Россия” авиакомпанияси (“Аэрофлот” гуруҳи) Москвадан (Шереметьево) Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Москвадан парвозлар ишга туширилиши муносабати билан, Сочидан “Россия”нинг парвоз жадвали ўзгартирилади. Сочи шаҳридан Бухоро, Самарқанд ва Урганчга бўлган қатновлар бекор қилинади. Сочидан Тошкент ва Фарғонага парвозлар давом эттирилади - Тошкентга ҳар куни, Фарғонага ҳафтасига уч марта.

Авиакомпания Ўзбекистон йўналишларида икки классли компоновкада тақдим этилган замонавий ва қулай Superjet 100 самолётларидан фойдлаланади. Бортдаги ўриндиқларнинг умумий сони 87 тани ташкил этади, шу жумладан 12та бизнес-класс ва 75 та эконом-класс ўриндиқлари мавжуд.

Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига қатновлар жадвали (ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт кўрсатилган):

Москва – Бухоро – Москва 11 майдан бошлаб ҳафтада уч марта (чоршанба, жума, якшанба)

  • Москвадан учиш – 0:30 /қўниш– 6:20

  • Тошкентдан учиш – 7:30 /қўниш– 9:50

Москва – Самарқанд – Москва - 2 майдан бошлаб ҳафтада тўрт марта (душанба, сешанба, пайшанба, шанба)

  • Москвадан учиш– 0:30 /қўниш– 6:30

  • Тошкентдан учиш – 7:40 / қўниш – 10:05

Москва – Урганч – Москва - 13 майдан бошлаб ҳафтада 2 марта (жума, якшанба)

  • Москвадан учиш жума куни – 14:35, қўниш 20:05; якшанба куни Москвадан учиш – 13:50, қўниш – в 19:30

  • Тошкентдан учиш жума куни– 21:15, қўниш 23:10; якшанба куни Тошкентдан учиш– 20:40, қўниш 22:35

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар