• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.9°C
Detail image

Пойтахтда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бўйича “сўнгги мижозгача” режими жорий қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун давлат хизмат кўрсатиш марказларига ташриф буюраётган фуқаролар оқими кўпайган. Бу катта навбатларга олиб келган.

Муаммо нимада?

Аҳолига қулайлик яратиш учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати ўтган йилнинг декабрида тугаган бўлсада, жараён 2022 йил 31 декабргача узайтирилган ва тўрт босқичда якунлаш режалаштирилган.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши керак:

  • 2010 йилгача берилганлар –2022 йил 31 мартгача

  • 2010-2012 йилларда берилганлар - 2022 йил 30 июнгача

  • 2013-2015 йилларда берилганлар -2022 йил 30 сентябргача

  • 2015 йилдан кейин берилганлар –2022 йил 31 декабргача

Муаммонинг асосий сабаби шундаки, 2022 йил 31 мартда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланади, шундан сўнг 2010 йилгача берилган "правлар" ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият фуқаролар ҳужжатни белгиланган муддат ичида алмаштирмаганлар. Шундай қилиб, табиийки, марказларда навбатлар кўпайган.

Муаммони ҳал этиш учун нима қилинмоқда?

Қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларга ушбу хизматни тақдим этиш масаласини ҳал қилиш мақсадида, шунингдек ҳудудлардан келган мурожаатчилар сонининг кўплиги сабабли ДХМнинг масъул ходимлар томонидан қуйидагилар белгиланган:

  • Тошкентнинг Миробод, Мирзо-Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод туманларидаги Давлат хизмати марказларида 2022 йил 21 февралдан бошлаб “охирги мижозгача” кенгайтирилган режим ташкил этилган. Бунинг учун иш жадвали меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, ҳайдовчилар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизматидан душанбадан жумагача соат 9:00дан кечгача ва шанба куни соат 09:00 дан 13:00гача фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамизки, эски "ҳайдовчилик гувоҳномасини" янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМ, балки тўғридан-тўғри ИИББнинг   ваколатли бўлинмаларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар