• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеаларни Ўзбекистоннинг ички иши деб айтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россия учун иттифоқчи, дўстона мамлакат ва жуда муҳим ҳамкор ҳисобланади.

"Ўзбекистонда юз бераётган ҳамма нарса бу мамлакатнинг ички масаласидир", - деди Песков “RT”га берган интервьюсида.

Унинг қўшимча қилишича, Москва Ўзбекистон раҳбариятининг фаоллиги туфайли мавжуд муаммолар ҳал этилишига шубҳа қилмайди.

Аввалроқ маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида 1 ва 2 июль кунлари содир бўлган оммавий тартибсизликлар чоғида 18 киши ҳалок бўлган, 243 киши жароҳатланган (уларнинг 94 нафари шифохоналарда).

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар