• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Николай Цискаридзе учун Алишер Навоий номидаги ДАКТ бўйлаб экскурсия ўтказилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Таниқли артист ва педагог, Ваганова номидаги рус балет Академияси ректори Николай Цискаридзе 10 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига ташриф буюрган.

Фахрий меҳмон учун улар қизиқарли экскурсия ўтказилган ва театр тарихи, унинг муҳим постновкалари ва таниқли артсилар ҳақида гапириб берилган.

Цискаридзе театрнинг ҳар бир бурчагини мароқ билан кўздан кечириб, ўзбек усталари яратган ён фойедаги ҳашаматли   ганч ўймакорлиги намуналари, Чингиз Аҳмаровнинг фрескалари ва Ўзбекистоннинг афсонавий санъат ибодатхонасида ҳукмронлик сураётган ижодий муҳитдан ҳайратда қолган.

Эслатиб ўтамизки, илгари машҳур рус хореографи Самарқанд ва Бухоро бўйлаб сайр қилган. Россия халқ артисти ушбу тарихий шаҳарларга ташриф буюрганидан хурсандлигини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар