• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мирзиёев Тошкент ҳокимига сайёҳлар шаҳарда камида уч кун туриши учун "1000 долларлик" туристик хизматлар пакетини шакллантиришни топширган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу ҳақда кеча туризмни ривожлантириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича маълум бўлган.

Янги пакетнинг   ишлаб чиқилиши туфайли пойтахт қўшимча 1 миллион сайёҳни жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қуйидагиларни уюштириш топширилган:

  • замонавий йил бўйи фаолият кўрсатадиган аквапарк ва бошқа мавзувий боғлар;

  • камида бешта куну-тун ишлайдиган гастрономик ва савдо кўчалари;

  • ресторан ва меҳмонхоналарда, жамоат жойларида жонли концертлар;

  • очиқ осмон остидаги шоулар (рақс ва мусиқий дастурлар) ва гуллар, музқаймоқ фестиваллари, мусиқий ва гастрономик тадбирларни ташкил қилиш.

Президентнинг таъкидлашича, бу йил бутун мамлакатда ички туризм оқими камида 10 миллион кишини ташкил қилиши керак.

Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев 1 сентябрдан Ўзбекистонда ҳам сайёҳлик кэшбек жорий этилганини маълум қилган эди. Саёҳатлар яшаш ва транспорт харажатларининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар