• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик таниқли иқтисодчи Михаил Хазин Санкт-Петербургдаги иқтисодий форум давомида Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро ҳамкорлиги қандай бўлиши ҳақида Batafsil.uz мухбирига   сўзлаб берган.

Унинг сўзларига кўра, интеграцион жараёнлар муқаррар, чунки муқобил тортиш марказлари Ўзбекистонга катта фойда келтирмайди. Шу билан бирга, интеграцияга Россия ва Ўзбекистондаги иқтисодий ҳокимиятнинг айрим либерал вакиллари тўсқинлик қилмоқда.

"МДҲ давлатлари меҳнат тақсимотининг ягона тизимини қайта тиклашлари керак, бу барчага максимал фойда олиш имконини беради. Шу билан бирга, янги тизим собиқ Иттифоқдагидек эмас, балки бошқача бўлиши керак, чунки ҳозирги шароитда эски модель ишлай олмайди. Бу ҳақида ўйлаш ва бирор янги нарсани ихтиро қилиш керак. Назарий жиҳатдан Сергей Глазьев [Россия Президентининг маслаҳатчиси, иқтисод фанлари доктори] шу йўналишда иш олиб бормоқда", - деди у.

Унинг айтишича, Россияда ҳам, Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам иқтисодий ҳокимлик вакиллари ўта либерал.

“Шахсий жиҳатдан улар либерал бўлмаслиги мумкин, аммо улар ушбу модель доирасида ўқиган ва шу сабабли уларга жуда қийин. Шунинг учун, менинг нуқтаи назаримда, умумий эксперт институтларини яратиш ва биргаликда ривожланиш моделларини муҳокама қилиш керак. Аммо, афсуски, бу ҳали йўқ”, -деди суҳбатдошимиз

Иқтисодчининг фикрича, бугунги кунда дунёда ички бозорга асосланган ва ўзини ўзи таъминлайдиган иқтисодиётга эга бўлган иккита мамлакат – Хитой ва Ҳиндистонни кўрсатиш мумкин. Бошқалар эса ҳар қандай шароитда нимагадир асосланиши керак.

"Қўпол қилиб айтганда, мамлакат ҳамма учун нимадир ишлаб чиқариши керак ва бу даромад учун асос бўла олади, шунинг ҳисобидан аҳолининг турмуш даражаси ошади. Шу сабабли Ўзбекистон учун шундай моделлар ихтиро қилиниши керакки, мамлакат ҳар кимга керак бўлган нарсани ишлаб чиқариши лозим", - деди у.

Хазин Тошкентда улкан саноат корхоналарини, хусусан, самолётсозлик заводини қурган СССРни мисол қилиб келтирди.

"Мустақилликдан сўнг Ўзбекистон ягона бўлса, унга катта самолётлар керакми, деган савол туғилди. Унга қанча керак? Бешта, саккизтадир. Хўш, сиз уларни яратдингиз, кейин нима қиласиз? Кимдир уларни сотиб олиши керак, аммо ҳеч ким харид қилмайди", - дея таъкидлади суҳбатдошимиз.

Унинг фикрича, шу сабабли, меҳнат тақсимоти тизимини яратиш керак, у ерда ким нима иш қилиши белгиланади. Бу вазифа мамлакатлар олдида 10 йилдан бери турибди.

"Шу билан бирга бир нарсани тушуниш муҳим саналади - муқобил тортиш марказлари Ўзбекистонга катта фойда келтирмайди. Масалан, турк дунёқарашида ҳамма одамлар турклардир. Уларга ким асосий эканлиги ҳақида гапириш бефойда. Улар асосий эканликларига аминдирлар. Ҳиндистон ҳеч қачон ҳеч кимга ҳеч нарса бермайди. Унинг ўзига ҳамма нарса керак. Шу сабабли Марказий Осиё ва Россиянинг интеграцион жараёнлари муқаррар, аммо уларни жуда тўғри шакллантириш керак", - дея таъкидлади у.

Хазиннинг айтишича, Гулнора Каримова даврида у Ўзбекистонда бўлган ва унга Самарқанд жуда ёққан. У жорий йилнинг куз пайтида Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар