• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ёшлар футбол терма жамоаси футболчилари ва унинг мураббийи пул мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон футболи тарихида биринчи марта Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган жамоанинг ҳар бир футболчисига, шунингдек, унинг мураббийи Тимур Кападзега 30 минг доллардан мукофот берилган .

Ёзги Олимпиадада ўзбекистонликлар 24 июль куни Испания, 27 июль куни Миср, 30 июль куни Доминикан Республикаси билан   беллашади.

Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев 30 йил ичида биринчи марта жамоавий спорт турлари бўйича Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларини табриклаган.

Ўхшаш янгиликлар