• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Фаррух Зокировга "Халқ артисти" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, Фарух Зокировга Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришдаги хизматлари учун фахрий унвон берилган.

Айтиш керакки, 78 ёшли эстрада хонандаси бир вақтнинг ўзида етти мамлакат ва минтақа-Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия, Татаристон ва Бошқирдистоннинг халқ артисти ҳисобланади.

Зокиров аввалги "Татаристон халқ артисти" унвонини 2023 йилда олган, шу билан бирга республика раҳбари Рустам Минниханов артистга кўкрак нишонини топширган.

Ўхшаш янгиликлар