• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент "Маъно" тадқиқотли ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон АҚШ ва Исроилнинг кўрсатмаларига аҳамият бермаслиги ва Чобаҳар портини ўзлаштириб, Эрон билан фаолроқ ишлаши керак.

“Мен ҳар доим трансэрон йўналиши Ўзбекистоннинг Ҳинд океанининг денгиз портларига чиқиш учун асосий йўналишларидан бири эканлигидан келиб чиққанман. Чобаҳар порти жиддий салоҳиятга эга ва Эрон раҳбарияти унга устунлик беради, чунки бу Шимолий-Жанубий йўлак бўйлаб транс-Евроосиё транзит оқимларининг асосий нуқтасидир” – деди у.

Унинг сўзларига кўра, Эрон раҳбарияти томонидан белгиланган қурилишнинг барча босқичлари амалга оширилгандан сўнг, Чобаҳар порти Араб денгизи соҳилидаги энг йирик денгиз портига айланади.

"Ўзбекистон бу йўналишда ишлаши керак. Афғонистонда вазият барқарорлашишини ва Трансафғон темир йўл коридори қурилиши бошланишини кутар эканмиз, трансэрон йўналиши бўйича ишлашни бошлашимиз, Чобаҳар порти имкониятларини фаол ўзлаштиришимиз керак. Шу билан бирга, АҚШ, Исроил ва умуман Ғарб бизга нима дейишига аҳамият бермаслик лозим", – деди Эргашев.

Шунингдек, Эргашев Эронга сафари чоғида кўрган нарсалари ҳақида гапириб, Ғарб матбуоти томонидан тарқатилган кўплаб "даҳшатли воқеалар" очиқ-ойдин сохта эканлигини айтди.

"Мен ҳар доим Эронда сўнгги 40 йил ичида санкциялар остида амалга оширилган саноатлаштириш сиёсати билан қизиқиб келганман. Ушбу сиёсатнинг натижаларини шахсан кўрдим. Енгил ва юк машиналари, автобуслар, меҳмонхоналардаги лифтлар, дўконлардаги товарлар, музлатгичларнинг аксарияти Эронда ишлаб чиқарилган. Ростини айтсам, мен Эронда амалга оширилган саноатлаштириш сиёсатининг натижаларидан ҳайратда қолдим. Буларнинг барчаси кўп йиллик санкциялар шароитида ва либерал-монетаризм ақидаларига зид равишда амалга оширилган ", – деди у.

Унинг сўзларига кўра, агар ғарбий либерал матбуотининг Эрон ҳақида ёзган сўзларига эътибор қаратсангиз, унда барча эронлик эркаклар   соқолли ва кун бўйи ўтириб ибодат қилишади деган таассурот пайдо бўлади.

"Мен буни кўрмадим.   10та эркакдан учтаси соқолли холос. Қолганларда соқол йўқ. Барча эронликлар ишлайди. Улар ҳақиқий ишлар билан шуғулланишади, фабрикалар ва заводлар қуришади,   бизнес билан банд", – дея таъкидлади эксперт.

Эргашевнинг қўшимча қилишича, эронлик аёллар жуда фаол. Кичик, аммо ёрқин мисол – авиарейслардаги йўловчиларнинг деярли ярми-аёллар.

"Улар ўқишади, ишлашади. Агар улар уй бекалари бўлса ҳам, барибир ўз уйларида қамаб қўйилмаган. Улар дўконларда, бозорларда, гўзаллик салонларида бўлади. Таъқиб остида қолган эронлик аёлнинг қиёфаси Ғарб оммавий ахборот воситалари, Ғарб тарғиботи томонидан илгари сурилган яна бир ёлғон стереотипдир", - дея хулоса қилди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар