• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Европа чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин кунида С гуруҳидаги иккала ўйин ҳам дурранг натижа билан якунланган. Словакия-Руминия 1:1 ҳисобида ўйнашган. Украина ва Белгия ўйинида ҳам ҳисоб очилмаган-0: 0.

Аммо F гуруҳида иккала ўйин ҳам натижа билан якунланган. Туркия 2:1 ҳисобида Чехия устидан ғалаба қозонган, Грузия эса кутилмаганда 2:0 ҳисобида Португалияни ортда қолдирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Энди Грузия жамоаси ирода ва қатъият мўжизаларини намойиш этиб, 30 июнь куни соат 24:00 да Испания миллий терма жамоаси билан учрашиши керак – у ЕЧ-2024да турнирнинг гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозонган ва битта тўпни ўтказиб юбормаган ягона терма жамоа ҳисобланади.

Шунингдек, 1/8 финалда Германия ва Дания (29 июнь куни соат 24:00 да) учрашади.

Англия ва Словакия 30 июнь куни соат 21:00 да ўйнашади.

1 июль куни соат 21:00 да Франция – Белгия, 24:00 да Португалия – Словения учрашуви бўлиб ўтади.

Руминия ва Голландия майдонга 2 июль куни соат 21:00 да, Австрия ва Туркия эса ўша куни соат 24:00 да чиқади.

Ушбу саккизта ўйин ғолиблари чорак финалда учрашадилар, ўйинлар 5 ва 6 июль кунлари бўлиб ўтади. Ярим финал 9 ва 10 июль кунлари, финал 14 июль куни Берлиндаги "Олимпиаштадион"да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар