• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият жойларида об-ҳавонинг қуруқ ва илиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

“Март ойининг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди, ушбу ҳолат апрель ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади. Бугун кундузи ва яқин   дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Кундуз кунлари ҳаво 20-24 даражагача, баъзи жойларда 25-28 даражагача исийди. Бу апрель ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрель шанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар