• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1966 йилдаги Тошкент зилзиласи тарихга кириб, гувоҳларнинг кетиши билан воқеа тобора кўпроқ афсоналарга айланиб бормоқда. Китоблардан биламизки, бу шаҳар учун ҳалокатли воқеа бўлган ва Совет Иттифоқининг барча халқлари Тошкентни тиклаш учун жасорат кўрсатишган эди.

Албатта, ҳеч ким бунга алоқадор бўлганларнинг барчаси хотира ва миннатдорчиликка лойиқ эканлиги ҳақида баҳслашмайди. Бироқ, баъзи гувоҳлар ўша вақтни тасвирлайдиган айрим талқинларга қўшилмайдилар. Зилзиланинг 58 йиллиги муносабати билан мухбиримиз 1966 йилги воқеаларни бошқача кўриб чиқишга имкон берадиган далилларни тўплади.

Ҳозирда деярли барча нашрларда "Тошкентнинг деярли бутун маркази вайрон бўлганлиги" ҳақида маълумот топиш мумкин, аммо баъзи замондошларнинг хотираларига кўра, бу ҳақиқатдан йироқдир.

Интернетда ҳисоботлар ва хотиралардаги вайронагарчилик ҳолатлари бўрттирилганлиги ҳақида кўплаб далиллар қайд этилган. Бу ҳақда аввал ҳам айтиб ўтилган. Баъзилар ҳатто Шароф Рашидов бу имкониятдан фойдаланиб, СССР республикалари ёрдамида Тошкентни янгилаганини таъкидлашади.

"Мен эпицентрнинг ўзида, яъни Қашғар кўчасида яшаганман ва ўқиганман. Қаердадир девор қулаб тушди, ёриқлар падо бўлди ва баъзи эски уйлар деразалар билан бирга қулаб тушди", - деб эсламоқда Интернет фойдаланувчиси Сергей Бородкин.

Унинг сўзларига кўра, эски уйлар авариявий ҳолатда деб тан олинган ва одамларга чодирлар берилган. Узоқ вақт силкиниш юз берди, аммо катта вайронагарчилкилар йўқ эди. Улар янги кўп қаватли уйлар қуриш учун эски уйларни оммавий ва тезда бузиб ташлашни бошлаганларида пайдо бўлди.

Владимир Фетисов ҳам унинг сўзларини тасдиқлайди.

"Мен 1966 йилдаги зилзилага гувоҳман. Йиқилган бинолар йўқ эди. Аммо Гоголь ва Карл Маркс чорраҳасидаги бурчак уйининг қулаб тушган деворини эслайман [Бастакорлар уюшмаси биносидан диагонал равишда]. Девор ташқарига қулаб тушди ва театр манзараси каби ичкаридаги стол, стуллар, кресло, люстра кўринди.    Бизнинг ҳовлимиздаги уйларнинг барчаси соғ эди, фақат уйимиз устидаги ганчли нақшлар тушиб кетди", - деди у.

Машҳур ёзувчи Дина Рубина интервьюларидан бирида "эски Тошкентни зилзила эмас, балки халқлар дўстлиги экскаваторлари вайрон қилганини" таъкидлаган эди.

Замондошларимиз марказдаги уйлар, масалан, Олой бозори, эски ҳайвонот боғи ва эски консерватория яқинида оммавий равишда бузилганини эслашади. Шу билан бирга, Асака кўчасидаги шу каби уйлар ҳали ҳам мавжуд. Минглаб уйлар Кўк гумбазлар жойида, ЦУМ ва 110-мактаб яқинида, Ўзбекистон кўчасида (ҳозирги Ислом Каримов), Парадлар хиёбонида, ОДО яқинида ва бошқа жойларда бузилган.

Эски шаҳар ҳам зилзилада омон қолди, буни ҳозир ҳам Беруний, Фаробий, Сағбон ва Қорасарой кўчалари орасидаги хиёбонлар бўйлаб сайр қилиш пайтида кўриш мумкин. Ҳа, ёриқлар ва аварияли хоналари бўлган, лекин катта вайронагарчилик йўқ эди.

Тошкентликларнинг таъкидлашича, силкиниш пайтида қурбонлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўрттирилган. 8 киши вафот этди (бу ҳам албатта, фожиа), аммо улар орасида юрак хуружидан вафот этганлар ҳам бор. Улар, қоида тариқасида, стрессдан азият чеккан ва янги силникишларни кутиган касал ва кекса одамлар эди.

"Қанақа минглаб қурбонлар? Менинг синфдошим аскарлар аварияли уйни бузаётганда вафот этди – у тасодифан қулаб тушган девор остига тушиб қолди",- деди Сергей Бородкин.

Эҳтимол, Тошкентнинг шунчаки "омади чопган"дир ва зилзила ҳақиқатан ҳам ўзгариш учун сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар