• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ФИФА қарорига кўра, “Бунёдкор” 7 апрелгача собиқ футболчилар Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарийб 10 миллион евро қарзни тўлаши керак эди. Аммо 30 март куни томонлар янги келишувга эришишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

7 феврали куни ФИФА "Бунёдкор"нинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ва Денилсоннинг шикоятлари бўйича янги иш очган. 15 кундан кейин эса клуб улар олдидаги мажбуриятларини бажариши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилган.

Музокаралар якунида томонлар 30 март куни келишувга эришганлар.

Янги келишув бўйича қарздорлик миқдори сезиларли даражада камайтирилган. Бундан ташқари, келишилган сумма Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланиши керак. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилгача йилига бир марта амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, "Бунёдкор" клуби 26 март куни ФИФА интизом қўмитасидан янги футболчиларни халқаро ва миллий даражада рўйхатдан ўтказишни тақиқловчи хат олган. Талаб асосий ва ёшлар жамоаларига нисбатан қўлланилади.

Жазо сабаби шундаки, "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ва Денилсон ўртасидаги кўп йиллик низо давом этмоқда эди.

Ўхшаш янгиликлар