• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган иш ҳафтаси учун об-ҳаво прогнозини эълон қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг ба’зи жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумикн. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража атрофида бўлади. 

Сешанба ва чоршанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши бошланади. 7-8 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 8 майда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида 7-8 май кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 30-33даражагача кўтарилади.

9-10 май кунлари нам ҳаво масалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади, бази жойларда момақалдироқ бўлади. Фақат 9 майда Фарғона водийсида, 10 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмайди. Бу кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди ва 10 майга келиб 20-25 даражагача бўлади. 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6 майда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 10 май куни ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда 6 майда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 26-28 даража бўлади. 

7-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 30-33даражагача кўтарилади. 

Байрам куни, яъни 9 майда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 30-32даража бўлади. 

10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 22-25даражагача пасаяди.

Ўхшаш янгиликлар