• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада бир эркак болалар боғчасида айнан болаларнинг кўз олдида аёлни бўғаётгани акс этган. Тошкент вилояти ИИББ маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича тешириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Видеолавҳани тарқатган фойдаланувчининг билдиришича, ушбу жирканч воқеа Тошкент вилоятидаги хусусий болалар боғчаларидан бирида содир бўлган. Тўсатдан бир эркак болалар боғчасига югуриб келиб, аёлни бўға бошлаган. Шу пайтда боғчада бўлган болалар жанжалга гувоҳ бўлишган.

Бошқа фойдаланувчиларнинг ёзишича, видеода эр-хотин жанжали акс этган. Эркак боғчада ишлаётган хотинини рашк қилиб, у билан муносабатларни ҳал қилишга борган.

ИИББнинг маълумотига кўра, айни пайтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, воқеа ҳақидаги батафсил маълумот кейинчалик маълум қилинади.

UPD: Мактабгача таълим вазирлиги аёл боғчага алоқадор эмаслигини билдирган. У эридан қочиб, боғчага кириб қолган холос. Воқеа 25 август Қуйичирчиқ туманида юз берган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар