• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Синоптиклар 12-16 август кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим қилишган.  

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 августда 20-25°, 16 августда 18-23°, кундузи 14 августда 32-37°, 15 августда 30-35°, 16 августда 28-33° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 14-15 августда 35-40°, 16 августда 33-38° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 14-15 августда 35-40°, 16 августда 33-38° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ва 16 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 14-15 августда 38-43°, 16 августда 37-42° бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 16 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 34-39° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15-16 августда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 14-15 августда 25-30°, 16 августда 22-27° бўлади.

Ўхшаш янгиликлар