• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Автомобилни бошқариш пайтида пардоз қилган ва бу жараённи видеога олган актриса ва модель Дурдона Қурбонова жаримага тортилган. Қолаверса, актриса олинган лавҳаларни Инстаграмга қўйиб, ўзининг эпчиллиги ва маҳоратини кўз-кўз қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мазкур ролик ижтимоий тармоқларда кўплаб салбий фикрларга сабаб бўлган. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, актриса йўл-ҳаракати ҳодисаси ва фожеага сабаб бўлиши ҳақида умуман ўйламаган.

Тармоққа жойланган видеога Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирган. Актрисага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-1 моддаси (транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан фойдаланиш) бўйича баённома тузилган. Қурбонова БҲМнинг уч баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима тўлаши лозим бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар