• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.9°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча ижтимоий тармоқларда болага ўта қўпол массаж қилиб, унинг оёқларини узиб ташлашига сал қолган шифокорни акс этган   видео тарқалди. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, воқеа Тошкентнинг Чилонзор туманидаги поликлиникалардан бирида тасвирга олинган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, видеодаги эркак ушбу фаолият билан шуғулланиш учун зарур рухсатномага эга эмас, бу ҳолат бўйича ариза ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, видео поликлиниканинг ўзида эмас, балки поликлиника томонидан хусусий корхонага ижарага берилган хоналардан бирида суратга олинган. Массажчи ушбу фаолият билан шуғулланиш учун зарур рухсат ва сертификатга эга бўлмаган одам бўлиб чиқди. Бундан ташқари, унда физиотерапия соҳасида диплом ва малака йўқ.

Шу муносабат билан вазирлик юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш илтимоси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

"Бундай ҳолларда массаждан кейин бўғим шикастланиши ва ҳатто суяк синиши мумкин. Агар массаж пайтида оғриқ синдроми юзага келса, бу болада кучли қўрқувни келтириб чиқаради. Ушбу ҳолат кейинчалик бўғимларнинг умрбод дисфункциясига олиб келади. Мазкур даволаш усули замонавий тиббиётга ётдир", - деди болалар травматологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар Ходжанов.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар