• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга қилган уч кунлик ташрифи доирасида Афғонистон ишбилармон доиралари делегацияси маҳаллий компаниялар билан 44 миллион долларлик экспорт шартномаларини имзолаган.

Ўзбекистон ССП маълумотларига кўра, Афғонистон ҳар йили 7 миллиард долларлик маҳсулот импорт қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм буюмлар, электр жиҳозлари ва қурилиш материалларига юнг юқори талаб қайд этилган.

Музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18та етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган.

Бу икки мамлакат ишбилармон доираларининг ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлик платформаларини яратиш, Афғонистонга маҳсулот экспортини кўпайтириш ва янги хорижий инвестицияларни жалб қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамни топширган эди.

Ўхшаш янгиликлар