• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Аэрофлот” Москвадан (Шереметьево) Тошкентга мунтазам парвозларни тикламоқда. Бу ҳақда авиакомпания релизига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳар кунлик парвозлар кенг фюзеляжли Airbus A330 лайнерларида амалга оширилади. Парвозларнинг бошланиши 20 май кунига мўлжалланган.

Парвозлар жадвали (маҳаллий вақт):

  • Москва – Тошкент    учиш – 19:45 қўниш – 01:45

  • Тошкент – Москва    учиш – 03:45 қўниш – 06:10

Моквадан Тошкентга бўлган парвозлар “Аэрофлот” гуруҳининг маршрут тармоғини тўлдирмоқда. Айни пайтда бу тармоқдан Москвадан Урганчга, Бухоро ва Самарқандга бўлган рейслар   ўрин олган.

Москвадан тўғридан-тўғри “Аэрофлот” рейсларининг йўлга қўйилиши муносабати билан 21 майдан “Россия” авиакомпанияси томонидан Сочидан Тошкентга амалга ошириб келинаётган рейслар бекор қилинади. Йўловчилар Москвадан амалга ошириладиган парвозлар учун қайта рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 


Ўхшаш янгиликлар