• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, 1 июндан бошлаб Россиянинг 10 вилоятида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхоналари очилади.

Ваколатхоналар Амур, Волгоград, Воронеж, Иркутск, Нижний Новгород, Тула вилоятлари, Краснодар, Красноярск ва Пермь ўлкалари ҳамда Ханти-Манси автоном округида очилади.

Шунингдек, ваколатхоналарда мигрантлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш Марказлари ташкил этилади. Барча вазифалар қаторда меҳнат низоларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Аввалроқ прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мамлакатнинг Россиядаги меҳнат мигратларининг даромадларига юқори даражадаги тобелиги нафақат меҳнат бозорида, балки умуман республикадаги вазиятни тобора оғирлаштираётгани ҳақидаги тадқиқотни чоп қилган   эди. Шунинг учун, институтнинг таъкидлашича, бошқа мамлакатлар ҳисобидан меҳнат ресурслари экспортини диверсификация қилиш зарурдир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар