• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда «Зоир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун вилоят буджетидан 3 млрд. сўмга яқин пул ажратди» мазмунидаги танқидий хабарлар эълон қилинмоқда.

Мазкур маблағлар ҳокимликнинг 144 нафар аппарат ва хизмат кўрсатувчи ходимларига, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ҳамда «Янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси» ходимларига жорий йилнинг 2-ярим йиллик иш ҳақларига тенг мувофиқликда ажратилган рағбатлантириш маблағларидир.

Ходимларни рағбатлантириш мезонлари мавжуд бўлиб, ҳар ойда ходимларнинг фаолият самарадориги 7 та йўналишда баҳоланади, бунда ижро ва меҳнат интизоми инобатга олинади.

Ажратилган маблағлар давлат Раҳбарининг тегишли топшириқларига асосланиб, республикамизда давлат бошқарув органи ходимларининг иш ҳақлари мувофиқлаштирилгунига қадар тўланиши назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар