• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Остона шаҳрида бокс бўйича У18 ва У22 Осиё чемпионатлари ўз ниҳоясига етди. Бугун мусобақада У22 ёш тоифасидаги баҳсларда барча ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари унда 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза, жами 20 та медаль жамғаришга эришди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз мазкур ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Қувонарлиси, мазкур нуфузли спорт мусобақасида Мудофаа вазирлиги спортчиси кичик сержант Жаҳонгир Зокиров +92 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар