• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

АҚШ ва Украина кейинги ўн йил давомида Киевни ҳарбий ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича музокара олиб бормоқда, деб баёнот берди Владимир Зеленский ўзининг телемурожаатида.

Таъкидланишича, музокаралар хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича икки томонлама битим устида олиб борилаётган ишлар доирасида ўтказилмоқда. Киев ушбу битимни бошқа давлатлар билан эришилган шу каби битимлар орасида энг кучлиси сифатида кўрмоқда.

- Жорий йилда ва кейинги ўн йилда қўллаб-қувватлашнинг аниқ даражасини белгилаб олиш устида ишламоқдамиз. Булар ҳам қуролдан, ҳам молиявий, ҳам сиёсий ёрдамдан иборат, шунингдек, биргаликда қурол ишлаб чиқариш бўйича музокаралар давом этяпти, —деди Зеленский.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ҳам Бирлашган Қироллик Украинага сўнгги ўн йил давомида ҳозирги даражадагидек ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади, деб баёнот берган эди.

Январь ойида Британия бош вазири Киевга ташрифи чоғида 2024 йилда Украинага 2,5 миллиард фунт стерлинг миқдорида ёрдам тўпламини ажратгани ҳақида эълон қилганди. Ўшанда у Зеленский билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича битим имзолаган. Ҳужжат 10 йилга мўлжалланган бўлиб, Буюк Британия ушбу давр мобайнида Украинани қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олган.

Ўхшаш янгиликлар