• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Юнусобод туманидаги 414-сонли ДМТТ тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани видеолавҳада акс этган хабар эълон қилинганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган.

Якунда давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилганлиги ва ходим ишдан бўшатилганлигини маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар